

"The Telegraph" хабарига кўра, клубнинг янги раҳбарияти жамоани юқори статусга эга инсон бошқаришини истамоқда. Шу сабабли Стив Брюс ўрнини "Челси"да ишлаган Френк Лэмпард ёки "Рейнжерс" устози Стивен Жеррард эгаллаши мумкин.
"Mirror" нашрининг ёзишича, саудиялик инвесторлар АПЛ клуби учун 305 миллион евро ишлатган. Айни дамда "Ньюкасл" АПЛ турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. Клубнинг сўнгги соврини 2006 йили қўлга киритилганди.



