Неймарни ўрнини «Боруссия» футболчиси тўлдиради

Omonjon To`xtamirzayev
2 авг 2017, 13:43
«Барселона» раҳбарларин Неймарнинг ўрнига «Боруссия»дан Усман Дембелени олиб келиш ниятида.

Жамоа скаутлари узоқ вақтдан бери 20 ёшли футболчини кузатиб келишади, аммо француз ҳозирги жамоасида бахтли эканлиги ва бир неча бор ҳеч қаерга кетиш нияти йўқлигини айтган. Шу билан биргаликда куни-кеча Усмон жамоадошларидан бири билан машғулот вақтида келиша олмай қолгани ва ўртада низо келиб чиққанини таъкидлаш лозим. 

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби Дембелени, жамоадошлари билан хайрлашишга улгурган Неймар Франция пойтахтига йўл олган тақдирда харид қилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›