Неймар ПСЖдан 4 футболчи сотиб олишни талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
25 июл 2017, 14:53
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтиш учун Франция клубига баъзи талабларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, у ПСЖдан тўрт футболчини сотиб олишни ва парижликлар ўйинчиларидан бирига алмаштириб бўлмас ўйинчи "унвони"ни берилишини талаб қилди. Гап ярим ҳимоячи Лукас Моура ҳақида кетмоқда. Янги футболчиларга тўхталадиган бўлсак, бу тўртликдан бири харид қилинган: Дани Алвес. Бундан ташқари, Неймар Франция клуби таркибида Коутиньони ҳам кўрмоқчи. Қолган ўйинчилар номи маълум эмас.

Олдинроқ, Каталония клуби футболчи ва мураббийлари Неймарни жамоада олиб қолиш учун уринишаётгани эълон қилинган эди.

Неймар ПСЖдан кафолат сўради

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›