

“Роналду унинг учун шахсий соврин ютиш ҳаммасидан муҳимлиги ҳақида оммага эълон қилган кам сонли жамоадошларимдан бири. У шунчаки барчадан яхшироқ бўлишни истайди. У бир неча йиллардан буён юксак даражада ўйин кўрсатиб келмоқда. Роналднинг натижалари ҳайратланарли.
У кўплаб голллар уради. Ўз олдига доим юксак формада бўлишни мақсад қилиб қўяди. У пррофессионал даражасини ҳар йили ошириб борди. Ўйлашимча, у Пеленинг гол уриш борасидаги рекордини такрорламоқчи.
Роналду барча даврларнинг энг яхши футболчиси бўлишни мақсад қилган. Бу унинг асосий мақсади”, дея Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри Sky Sports телеканали эфирига таянган ҳолда.



