Неманья Пейчинович: "ЦСКА гол урган пайти уларга омад кулиб боқди"

Nadirkhuja Yuldashev
16 апр 2016, 23:55
"Локомотив" ҳимоячиси Неманья Пейчинович ЦСКА билан бўлиб ўтган (1:1) учрашувдан сўнг интервью берди.

"Бу натижадан қониқиш ҳосил қилмадик. Ҳисобда олдинда бора туриб ҳимояни ҳам сифатли бошқараётган эдик. Ҳарбийлар гол урган вазиятда уларга омад кулиб боқди. Ҳисоб тенглашгач эса бизда гол уриш учун имконимиз бўлмади. Муҳими мағлубиятга учрамадик, ЦСКАни узоққа ўтиб кетмади. Чемпионат тугашига 6та тур қолганида тафовут 4 очкони ташкил этаяпти", - дея фикр билдирди ҳимоячи клубнинг расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф