"Нефтчи"нинг голсиз серияси 4та ўйинга етди

Narzulla Saydullayev
8 мар 2017, 17:04
Олий лиганинг 2-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз уйида Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўйнади.

Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, "Нефтчи"нинг олий лигада кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмади. Ўтган мавсумнинг охирги икки турида фарғоналиклар "Қизилқум" ва "Металлург"га 0:1 ҳисобларида ютқазишганди. Бу мавсум илк турида Ғузорда "Шўртан"га ҳам шу ҳисобда имконият бой берилди. Жамоа охирги марта 2016 йил олий лиганинг 28-турида "Насаф" билан баҳсга гол урганди. Ўшанда учрашувнинг 66-дақиқасида Шерзод Ҳакимов қаршиликлар дарвозасини ишғол қилганди. Шундай қилиб, "Нефтчи"нинг голсиз серияси 384 дақиқага етди.

"Нефтчи" олий лиганинг 3-турини Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›