"Нефтчи": Қирғизистон сафари якунланди

Narzulla Saydullayev
11 окт 2018, 19:47
Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси турнирдаги иштирокини якунлаб, бироз аввал юртимизга қайтиб келди.

Мусобақанинг охирги ўйинида «Хўжанд» (Тожикистон) билан беллашган фарғоналиклар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Голларга Хуршид Асқаралиев, Жамшид Қобулов ҳамда Анвар Бердиевлар муаллифлик қилишди. Ўйинда «Нефтчи» мураббийлари кўпроқ ёшларга эътибор қаратган ҳолда аралаш таркибни синовдан ўтказдилар.

Сафардан сўнг жамоага бир кунлик дам берилди. Шундан сўнг Қиргулида «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик давом эттирилади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›