

Негаки, шу йилнинг 12 май санасидан эътиборан “Оқ бўрилар” жамоасининг бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз вазифасидан озод этилган эди. Ниҳоят куни кеча ушбу масала расман ҳал қилинди. Ғузорликлар жамоаси раҳбарияти бош мураббий ва унинг ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган мутахассис лавозимига номзодларни тасдиқлади. Демак бугун ПРО-Лиганинг 14-тур учрашуви доирасидаги “Шўртан” - “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳсга мезбонларни майдонга бош мураббий сифатида Ёрқин Назаров бошлаб тушади. Яна бир тажрибали мураббий Мурод Отажонов эса унга бу борада ёрдам беради.



