“Насаф” Эронга етиб борди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2018, 19:49
Қаршининг "Насаф" клуби делегацияси бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент-Истанбул-Теҳрон ҳаво йўналиши орқали Эронга етиб борди.

Клуб делегациясини Теҳрон аэропортида “Персеполис” клуби расмийлари илиқ кутиб олишди. "Насаф" расмийлари ва  жамоа футболчилари Теҳрон шаҳридаги “PARSIAN AZADI HOTEL”га жойлашишди.

"Аждарлар" бугун кечки пайт машғулот ўтказишни ҳам режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" - "Насаф" учрашуви 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz