

Манбага кўра, Харри Магуайр Англия – Исландия баҳсида тўлиқ ўйнаган, аммо жароҳат орттириб олган ва текширувдан ўтади. Виктор Линдельофда эса бели билан боғлиқ муаммолар кучайди ва бу футболчини мавсум давомида қийнаб келмоқда.
“Қизил иблислар”ни олдинда АПЛ доирасидаги “Вест Бромвич”га қарши баҳс кутмоқда. Учрашув Тошкент вақти билан 22 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да “Олд Траффорд”да бошланади.



