

Манкунианликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбарларидан француз трансфери борасида музокараларга киришни сўраган. Бу ҳақда "Don Balon" хабар берди.
Олдинроқ, Гризманн мавсум охирида "Барселона"га ўтиши хабар қилинган эди. Айрим манбаларга кўра, томонлар ўзаро келишувга ҳам эришиб улгуришган.

Гризманнинг трансфери 100 миллион еврога баҳоланмоқда.



