МЮ футболчиси: "Агар биз мавсумни давом эттира олмасак, уни бекор қилиш ва кейингисини бошлаш керак"

Alisher
6 апр 2020, 16:37
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу АПЛнинг жорий мавсумини бекор қилиш керак деб ҳисоблайди.

"Жорий мавсумни бекор қилиб, кейингисини бошлаш керак. Ҳа, яна бошидан. Шундай бўлиши керак. Агар биз ушбу мавсумни давом эттира олмасак, уни бекор қилиш керак.

Мухлислар - энг муҳимидир. Ҳозир бу янада кучлироқ сезилмоқда. Ўйлайманки, спорт мухлислар учун яратилган. Бўш стадионларда ўтадиган ўйинлар кўнгилдагидек бўлмайди", - дейди Шоу.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" айни пайтда АПЛда 5-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›