МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадими?

Aslanov Jasurbek
24 дек 2024, 01:47
Рубен Аморим Маркус Рэшфорд билан нима қилишни ўзи ҳал қилади.

Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги уч ўйинида қайдномага киритилмади ва клубни алмаштиришга тайёрлигини айтди.

Маълумотларга кўра, раҳбарият жамоа бош мураббийига босим ўтказмайди. Португалияликка вазиятни ўзи ҳал қилишига шароит яратиб беради.

Рэшфордга қишда унга жамоа топиш қийинлиги ҳақида маълум қилишган. МЮ таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо фойда келтирмайдиганларини эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN