Мхитарян Арманистонда йил футболчиси деб топилди

Sherzod Nurmatov
25 дек 2020, 22:03
Бу ҳақда Арманистон футбол федерацияси хабар бермоқда.

"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Арманистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Арманистон Олий лигаси жамоаларининг мураббийлари ва сардорлари ҳамда спорт журналистлари ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёнида "бўрилар" ярим ҳимоячиси ғолиб чиқди.

Мхитариан 133 очко тўплаб, "Астана" ўйинчиси Тигран Барсегян (79) ва "Жилина" аъзоси Ваган Бичахчянни (25) ортда қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мукофот унинг фаолиятидаги ўнинчиси саналади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ffa.am

Сўнгги янгиликлар

Барча ›