

Босс (Клопп) менинг ҳужумга яқинроқ ўйнашимга имкон бермоқда. Менда гол уришга кўплаб имкониятлар бўлмоқда. Ушбу мавсумда кўплаб голли вазиятларни қўлдан бой бердим. Аммо ўнта вазиятнинг ўнтасидан гол уришнинг имконсизлигини ҳам биламан. Вазиятларни якунлаш устида ишлашга ҳаракат қиламан. Ҳар доим ўзимнинг заиф жиҳатларимни тузатишга интиламан, — дейди Салаҳ.



