Моуринью “Рома”нинг ўйини вақтида юраги тўхтаб қолган мухлисга совға беришни ваъда қилди

Eldor Akmurzayev
15 дек 2021, 08:05
А Серия 17-тури доирасида ўтган “Рома” – “Специя” (2:0) учрашуви вақтида нохуш ҳолат юз берди.

30-дақиқада стадионга келган мухлислардан бирининг юраги тўхтаб қолди ва уни дефибриллятор ёрдамида ўзига келтиришган, кейинроқ эса шифохонага ётқизилган.

“Бу ҳақда фақат ўйин охирида билдим. Агар у манзилини айтса ўз курткамни юбораман. Майли, кейинги сафар у шундай совуқ ҳавода стадионга келса, менинг курткам у билан бирга бўлади”, дейди португалиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›