Моуринью: "МЮ гол уриши мумкин эди, аммо "Ювентус" - бошқа даража"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2018, 13:51
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг ўз жамоаси ўйинига баҳо берди.

"Ювентус"га бўлган ҳурматимиз керагидан кўп бўлмади. Менинг вазифам футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаш эди. Аммо "Ювентус" - бошқа даража, буни тан олиш керак. Сифат, барқарорлик, тажриба ва билим.

Ушбу жамоанинг асоси Бонуччи ва Кьеллини. Бу рақибга ҳужумда кўпроқ эркинлик беради. Тўпни йўқотишдими? Муаммо эмас, ҳимоячилар ўша ерда пайдо бўлишади. Гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик. Ўйинимиздан кўнглим тўқ" - дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›