

"Қизил иблислар" бош мураббийи Жозе Моуриньо германиялик ярим ҳимоячи орқали клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириб олмоқчи.
Хабар қилинишича, Кроос Дэвид Мойес вақтидаёқ МЮ сафига бориб қўшилиши мумкин эди. Аммо, ўшанда трансфер амалга ошмаган ва футболчи бир йил ўтиб "Реал"га ўтиб кетганди.
Манчестерликлар Кроосдан ташқари "Реал"нинг бошқа бир футболчиси Гарет Бэйлни ҳам сотиб олишлари ҳақида хабарлар тарқалганди.




