

"Майдонда кимдир яхшироқ ўйнаяпти дейиш ноҳақлик. Ҳа, Погба жуда яхши ҳаракат қилади, аммо сўнгги пайтларда МЮнинг таркиби ўзини яхши томондан кўрсатяпти. Мен бир футболчининг елкасига катта юк қўймайман ва жамоа яхши даражада ўйнашини кутаман, Поль эса барқарор ўйин кўрсатмоқда.
Погба профессионал ва кучли футболчи. У келажакда МЮ учун яхши сардор бўлади" - дейди Моуриньо.



