Моуриньо МЮда 15 йил қолишга тайёр

Tolibjon Qosimov
19 июл 2017, 21:57
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "ESPN"га интервью берди.

Унда мутахассис клубни афсонавий сэр Алекс Фергюсон давридаги ҳолатига қайтармоқчи эканлигини ва бу ерда яна 15 йил қолишга тайёрлигини айтиб ўтди.

"15 йил МЮда? Мен бунга тайёрман. Ишимиз оғир, бизга доим босим ва танқид бўлади. Ҳар йили мутахассисларга қийин бўлиб бораяпти. Одамлар "қизил иблислар" рулида сэр Алекс бўлишига ўрганиб қолишган. Мен жамоага стабиллик қайтишини хоҳлайман. Бунинг устида ҳар куни ишлайман", - деди Моуриньо.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ESPN