Моуриньо: “Энди Феллайнинг нималарга қодирлигини барча билади”

30 ноя 2018, 21:12
МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни шаънига илиқ фикрлар билдирди.

“Феллайни ўзига билдирилган ишончни оқлаяпти. Менинг жамоага келгунимга қадар бундай ҳолат руй бермаганди. У Марадона эмаслигини ҳамма билади, шунга қарамай у жамоа учун кўп нарса бера олади. Жорий мавсумда ҳам, ўтган мавсумда ҳам у ҳужумчилар эплолмаётган иш - кўп бор муҳим голларни урди.

Мен у қайси позиячида яхшироқ ҳаракат қилишини жуда яхши биламан.Бу мавсума у марказий ҳимоячи, ҳужумчи, ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилди. Эндин барча унинг қандай футболчи эканлигини билади”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com