Мората келажаги ҳақида ўйламаяпти

18 июн 2016, 01:40
"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората айни пайтда барча диққат эътибори Испания билан Европа чемпионатида муваффақиятли иштирок этишга қаратилганини таъкидлади.


- Ҳозирча келажагим ҳақида қайғураётганим йўқ. Мен куни билан телефон орқали гаплашиб утиролмайманку. Айни пайтда бу савол мени қизиқтирмайди. Европа чемпионатидан кейин келажагим ҳақида ўйлаб кўришга вақт бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca