

RМС нашрининг маълумотига қараганда, "Шальке" ҳимоячиси Налдо "Монако" клубига ўтишга яқин турибди. Манбанинг хабар беришича, тажрибали бразилиялик француз клуби билан музокара олиб борган ва деярли келишувга эришган. Налдо "Шальке" билан тузган амалдаги шартномани бекор қилиб, "Монако"га эркин агент сифатида йўл олиши кутилмоқда. Футболчи жорий мавсум Бундеслига ўйинларида 7 марта иштирок этди.



