

Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Жасур Аҳмедов, Дониёр Одилов янги йил байрамига қадар клуб билан хайрлашишганди. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар тарқатди.
Иккинчи йиғин вақтида ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Муроджон Тошматов ҳам бошқа клубда ўйнашни ихтиёр этишди. Аниқроғи бу иккала ўйинчи ҳам Осиё чемпионлар лигасида тўп тепиш истагини амалга ошириш учун Қаршининг “Насаф” жамоасидан тушган таклифни қабул қилишди ва “аждарлар” сафида хориж йиғинига жўнаб кетишди.





