

"Яхши ўйин ўтказдик. "Вильярреал" - кучли жамоа эканлигини ҳамма билади, аммо "Ливерпуль"да ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Натижадан мамнун эмасман, лекин жавоб учрашувида ғалаба қозониш имкониятимиз бор. Бугунги баҳс биз учун тактик жиҳатдан жуда қийин бўлди. "Вильярреал"ни таслим этиш оғир бўлади, аммо "Энфилд"да мухлисларимиз ёрдамида буни уддалай оламиз" - дейди Миньоле.



