

"Россонерилар" 24 ёшли футболчига янги, узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр. Томонлар тез орада музокаралар ўтказишади. Янги шартнома бўйича Кессье йилига 3,5 миллион евро миқдорида маош олади.
Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Хавбек жорий мавсум А Серия доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этди.



