

“Сака биринчи бўлимда товони билан зарба йўллади ва оғриқ ҳис қилди. Бу мушаклар билан боғлиқ. Унга бу ноқулайлик туғдирди ва шу сабабли уни алиштирдик. Захира олинишга арзийдиган оғриқ бўлган ва шу сабабли Сака майдони тарк этди. Бу бизни хавотирга солмоқда. Ҳозирча, у кейинги баҳсда иштирок этадими йўқми, буни ҳам билмайман”,-деди Микель Артета.
Кеча Сака “Ланс”га қарши учрашувнинг 34-дақиқасида алиштирилганди. Ушбу баҳсда Микель Артета шогирдлари меҳмонда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.



