

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Металлург" эртанги беллашувда кўк рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. "Бухоро" футболчилари эса ҳаворанг рангли либослардан фойдаланишади. Ҳакамлар сариқ либосларда ўйинни бошқариб боришади.
"Металлург" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 апрель, якшанба куни 16:00да "Металлург" стадионида бошланади.




