Месси - сўнгги 10 йил ичида энг кўп ғалабага эришган футболчи

29 дек 2019, 09:39
“Барселона” форварди Лионель Месси сўнгги ўн йилда Испания чемпионатида 260 та учрашувда жамоаси билан ғолибликка эришган.

Бу Европанинг топ-5 чемпионатларида энг яхши кўрсаткичдир. Ушбу руйхатнинг кучли учлигидан “Барса” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс (245 ғалаба) ва “Ювентус” форварди Криштиану Роналду (244 ғалаба) жой олишди.

Улардан кейинг ўринларда “Бавария” форварди Томас Мюллер (228), “Барселона ҳимоячиси Жерар Пике (219), “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема (219) жой олишди.

Жорий мавсумда Месси Ла Лигада 13 та учрашувда 19 очко (13+6) тўплади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›