

Ушбу гол Каталония клубига уч очко тақдим этди. Месси ушбу ғалабада ҳал қилувчи ролни ўйнади дейишингиз мумкин, аммо гол бўлган вазиятда кўк-анорранглиларнинг новча футболчилари Херард Пике, Серхио Бускетс ва Иван Ракитичлар муҳим ишни бажаришди. Бу йигитлар жонли девор сафига қўшилиб, "Атлетико" посбони Ян Облакка тўпни тўсишга уринишди ва ҳаммаси муваффақиятли якунланди. Ушбу видеода Бускетс ўйлаган ғоя қандай амалга оширилганини кўришингиз мумкин.
TAS-IX



