

Маскеранонинг "Етакчилик учун 15 қадам, футбол ва ҳаётимдаги қиймати" номли китобида Мессининг қуйидаги сўзлари бор. "Маскеранонинг ўз кунлари бор. Хурсанд бўлса турли латифалар айтиб беради, аммо баъзида у ақлдан озиб қолади, шу пайт унга тегманг. Хавьер ҳар қандай вазиятда ўзини қандай тутишни билади ва ажойиб етакчи ҳисобланади. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида мен жамоа сардори эдим, аммо у менга хатоларни тўғирлашда ёрдам берган".



