Месси 11 йиллик рекордни такрорлади

Aslanov Jasurbek
8 апр 2018, 14:13
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Леганес"га қарши ЛаЛиганинг 31-тур учрашувида (3:1) ҳисобни жарима зарбаси билан очди.

Бу 30 ёшли аргентиналикнинг жорий мавсум ЛаЛигадаги жарима зарбасидан урган олтинчи голи бўлди. Шундай қилиб, Лионель Месси 2006/07 мавсумда 6 марта жарима майдончаси ташқарисидаги стандартддан гол урган "Барселона" собиқ футболчиси Роналдиньо рекордини такрорлади.

Месси "Леганес"га қарши ўйинда хет-трикка эришди. Жорий мавсум у ЛаЛиганинг 30та учрашувида 29та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›