

“Лион” клубининг 23 ёшли ҳимоячиси Ферлан Менди мамлакат миллий терма жамоасидан чақирув олди. У “Манчестер Сити”нинг жароҳат олган 24 ёшли ҳимоячиси Бенжамен Менди ўрнига таклиф этилди.
Маълумот учун Франция терма жамоаси 16 ноябрь санасида Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Нидерландияга қарши кураш олиб боради. 20 ноябрда эса Уругвай билан ўртоқлик ўйинида қатнашади.



