

"El Debate" нашри хабарига кўра, футболчи "Реал"да йилига 60 млн евро ишлаб олиши мумкин. Бунга футболчининг рекламалардан тушадиган фойдалари қўшилган ҳамда солиқлар олиб ташланган. "Реал" айни дамда французнинг тезроқ таркибга кўчиб ўтиши ва мавсумолди йиғинларида қатнашишини режалаштирмоқда.
Мбаппе ўтган мавсумда барча турнирларда 41 гол уриб, 13 ассист қайд этди. У 2017 йилдан буён парижликлар таркибида ўйнамоқда.



