Мауро Икарди Златан кетгандан бери А Cерияда 25 та гол ура олган “Интер”нинг дастлабки ўйинчиси

18 апр 2018, 08:25
Икарди гол уришга эришди.

Италия чемпионатининг 33-турида “Интер” ҳужумчиси ва жамоа сардори Мауро Икарди “Кальяри” дарвозасини ишғол этишга муаваффақ бўлди. Бу 25 ёшли ҳужумчининг ушбу мавсум А Сериядаги 25-голи бўлди. Шу тариқда Икарди маҳсулдорлик бўйича ўзининг шахсий рекордини ҳам ўрнатиб олди.

Бундан ташқари Мауро Икарди Златан кетгандан бери А Серияда 25 та гол ура олган “Интер”нинг дастлабки ўйинчисига ҳам айланиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta