Мауро Икарди: Менинг голларимдан кўра, жамоанинг уч очко олиши муҳим

18 мар 2018, 23:59
“Сампдория”га қарши ўйинда покер қайд этган “Интер” сардори Мауро Икарди ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Мен 100 лик довонни забт этишни хоҳлагандим (у бунга эришди) ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Бугун жамоа ажойиб ишни амалга оширди. Биз голларимдан-да муҳим уч очкони қўлга киритдик. Ҳозир очко жамғариш жуда муҳим. Бизда жамоавий руҳ ва ғалаба қозониш истаги бор. Oлдимизга мақсад қўйганмиз ва унга эришишимиз шарт”, — дейди Икарди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia