Маурицио Сарри: “Мората ўзига келиши учун 2-3 та гол уриши керак”

21 сен 2018, 08:50
Сарри ПАОК устидан (1:0) эришилган ғалабадан сўнг Мората ҳақида фикрлари билан бўлишди.

“У ўзига келиши учун 2-3 та гол уриши керак. Мен унга бу ишончни бера олмайман. Бугун унда 3-4 та гол уриши учун имконият бўлди, аммо омади келмади. Унга келажакда қандайдир ёрдам беришимга умид қилиб қоламан, бироқ ишонч фақат голлар билан келади. Лекин қайд этиш лозим, у мавсумда биринчи марта ўйин давомида фаол равишда рақиб майдончаси томон таҳдид қилиб турди. У доимо очилиб турди ва ўта фаол ўйнади”,—деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Челси” расмий сайти