

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдерга кўра, Матета катта маош таклиф қилинадиган Саудия Арабистони лигасига ўтишни истамади. У фаолиятини Италиянинг А Сериясида давом эттириш ёки АПЛда қолишни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, "Астон Вилла" ва "Ювентус" билан олиб борилган музокаралардан сўнг Матета жамоасини аллақачон январь ойида алмаштиришни кўзламоқда. Бироқ якуний қарор "Кристал Пэлас" ихтиёрида қолади. Лондон клуби эса ушбу трансфер ойнасида аллақачон асосий ҳимоячиси Марк Гехини "Манчестер Сити"га сотиб юборди ва ҳозир қандай қарор қабул қилиши номаълум.
Аввалроқ "Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиққани ҳақида хабар берилган эди.



