Матбуот котиблари учун танлов. Олтинчи турдан кейинги натижалар

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016, 15:44
Сайтимиз олий лига матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қилган эди.

Чемпионатнинг олтинчи тури ўз якунига етди. Матбуот котиблари анча фаол тарзда ишлашмоқда. Интервьюлар, фотолар ва видеолар ўқувчиларга ўз вақтида тақдим этиб борилмоқда. Қуйида 6-турдан кейинги жадвални тақдим этамиз. Баъзи клублар кубок баҳсларига кечроқ қўшилганликлари ва ўйин қолдирилгани туфайли ўйинлар сонида фарқ бор. Қайсидир жамоа 8та ўйинда 58 очко олган, қайсидир жамоа 6та ўйинда 24 очко олган.

Барча ҳамкасбларимизга кейинги турда ҳам омад тилаймиз.

Олий лига

№         КлубБалл           Ўйин сони 
 
1“Машъал”588
2“Қўқон-1912”        588
3“Бунёдкор”507
4“Бухоро”477
5“Навбаҳор”418
6“Локомотив”407
7“Андижон”398
8“Насаф”347
9“Шўртан”347
10“Пахтакор”246
11“Олмалиқ”238
12“Сўғдиёна”228
13“Обод”218
14“Қизилқум”218
15“Нефтчи”198
16“Металлург”178


Биринчи лига
 

1“Оқ-тепа”365
2“Машъал-2”246
3            “УзДонгЖу”           21           7                  
4“Зомин”126


Биринчи лига матбуот котиблари танловда қатнашишни исташса championatuz@mail.ru электрон почтасига хат ёзинг.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›