"Машъал": Ўзбекистон кубоги олдидан

Aslanov Jasurbek
16 мар 2016, 14:56
"Машъал" жамоалари 19 март куни Ўзбекистон кубогининг 1/16 бошқичини ўтказади.

Аввал хабар берганимиздек ушбу босқичда асосий таркиб жамоамиз биринчиликдаги "Машъал-2"га қарши майдонга чиқади. Муборакда бўлиб ўтадиган мазкур баҳс Баҳром Вафоев номли стадионимиз асосий майдонида бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 16:00 да бошланади. Ўйинни Наим Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Нукус шаҳридан Канназаров ва Сарсенов ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Равшан Абдувоҳидов таъйинланган. Ҳакамлар назоратчиси Шамил Жумаев ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда Александр Хомяков бошчилигидаги асосий таркиб жамоамиз, Микола Лапа бошқарувидаги "Машъал-2"га қарши ўйнайди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал

19 март (шанба)

«Машъал-2» (Муборак) – «Машъал» (Муборак)  16:00

Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Б. Канназаров (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Р. Абдувахидов (Қарши)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcmashal.uz