

Александр Хомяков шогирдлари 10 январдан ўз қароргоҳида машғулотларга киришишган. Жамоа ҳозирда асосан жисмоний тайёргарликни яхшилаш устида иш олиб бормоқда. Дастлабки йиғин 20 январга қадар давом этиши кўзда тутилган.
Сўнгра муборакликлар футболчиларга бир кунга дам беришади ва 22 январдан иккинчи йиғинга киришилади. Иккинчи йиғин 2 ҳафта давом этиши мўлжаллананган. Иккинчи йиғин давомида 2 та назорат ўйини ҳам ташкил этилади.



