

ЖЧ, ½ финал
Франция – Испания 0:2
Голлар: 22 - Микель Оярсабаль, 59 - Педро Порро
Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде, 4. Деотшанкюль Упамекано, 17. Вильям Салиба (26. Максанс Лакруа, 30’), 3. Люка Динь (19. Тео Эрнандес, 72’), 14. Адриен Рабьо (6. Ману Коне, 46’), 8. Орельен Чуамени, 7. Усмон Дембеле, 11. Майкл Олисе (24. Райан Шерки, 72’), 10. Килиан Мбаппе, 12. Брэдли Барколья (20. Дезире Дуэ, 57’).
Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 2. Мало Гюсто, 15. Ибраима Конате, 21. Лукас Эрнандес, 13. Н'Голо Канте, 18. Уоррен Заир-Эмери, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам, 22. Жан-Филипп Матета.
Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро (5. Маркос Льоренте, 84’), 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 10. Дани Ольмо (6. Микель Мерино, 78’), 8. Фабиан Руис (20. Педри, 78’), 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна (17. Нико Уильямс, 84’), 21. Микель Оярсабаль (7. Ферран Торрес, 74’).
Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 11. Йереми Пино, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.
Огоҳлантиришлар: 9 - Адриен Рабьо, 31 - Марк Кукурелья, 86 - Килиан Мбаппе
🕘 90+8. Ўйин якунланди, Испания - финалда!
90+7. Мбаппенинг зарбаси ноаниқ бўлди.
90+7. Усмондан яна бир зарба, бунисини ҳам Симон қайтарди.
90+5. Дембелениг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, аммо Симон тўпни ушлаб олди.
90+4. Уилямснинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. Мбаппенинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
81. Дуэ дарвоза бўш бўлган ҳолатдан туриб зарба берди, аммо Симон қайтишга улгуриб, қайтарди…
78. Ферраннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
72. Сув ичиб олингандан сўнг Франция иккита ўзгаришга қўл урди, кўрамиз, бу қанчалик ўйинни ўзгартирар экан.
69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
67. Мбаппенинг зарбаси рекошетга учраб майдондан чиқиб кетди.
63. Испанлар тинмаяпти, босимни кучайтиришмоқда.
61. Ямаль бир неча ҳимоячидан ўтиб, гол урганди, бироқ бу ҳолатда оффсайд бор экан.
59. Франция, Мбаппе, Дешам, нимадир қила оладими?!

⚽️ 58. ГОЛ! Порро ҳисобни иккитага оширди! Испанлар сочиб ташлашди ҳимояни ва Ольмонинг узатмасини голга айлантирди!
55. Барколья яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
52. Оярсабалнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
51. Ямаль бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берганди, Меньян эса тўпни қайтарди. Қўшимчасига бу вазиятда оффсайд бўлган экан.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
Илк бўлимдан кейинги статистика:
xG - 0,04 - 0,99
Тўп назорати - 45% - 55%
Дарвоза томон зарбалар - 2 - 5
Аниқ зарбалар - 0 - 1
Бурчак зарбалар - 3 - 1
Узатмалар аниқлиги - 84% - 87%
🕘 45+7. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
44. Испания дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланганди, бироқ бу кейинроқ бекор қилинди. Қизиқ.
38. Испаниядан зўр комбинация ташкил этилди, якуний зарбани Руис берди, бироқ французлар бартараф эта олишди…
37. Порродан зарба энди, буниси ҳам аниқ бўлмади.
36. Баркольянинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.
34. Ольмонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
🔄 30. Вильям ўзгартирилди, ўрнига Лакруа тушди.
🏥 29. Салиба жароҳат олди шекилли, майдон ўртасига ўтириб олди. Катта эҳтимол ўзгариш бўлади.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
23. Испания ҳисобни очиб олди, энди буёғига ўйин “ёниши” аниқ!

⚽️ 22. ГОЛ! Оярсабаль пенальтидан гол урди! Микелнинг зарбаси аниқ бўлди!
21. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.
20. Пенальти, Франция дарвозаси томон! Люка Динь ортидан Ямаль келаётганини кўрмай қолиб, унга зарба бериб юборди.
16. Франция зўр қарши ҳужум ташкил этганди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
11. Баэнанинг зарбаси “жонли девор”дан ўтмади.
10. Франция дарвоси томон жуда яқин масофада жарима зарбаси белгиланди, хавфли нуқта.
6. Барколья чапдан олдинга юриш қилди, узатмасини Кубарси бартараф эта олди.
5. Дастлабки дақиқалар фаоллик билан эмас, аксинча, хотиржам бошланди. Тўп назорати испанларда.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг илк ярим финал учрашуви - Франция – Испания баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



