

"Ҳаммамиз чиройли голни истаймиз. Бироқ якунда қандай бўлса ҳам гол бўлиши шарт. Агарда "Челси"га урган голимдан мавсум давомида 30та уриш керак бўлса, буни ҳозирнинг ўзида қилиб қўя оламан.
Фаолиятимда бундан-да чиройли голларни уриш насиб қилган. Агарда шундай голлардан кейин оддий голларни ҳам кирита олсам, мавсум якунида яхшироқ натижаларга эриша оламан.
9-рақамни қайта олаётганимда Суьшер менга бунинг масъулияти жуда катта эканлигини ва кўпроқ голлар уришим шарт бўлишини тушунтирди. Мен эса унинг айтганларини бажаришга ҳаракат қиламан", - деди Марсьяль.



