Маркиньос Неймар трансфери ҳақида: "Испан матбуоти бизни безовта қилмоқчи"

Tolibjon Qosimov
22 янв 2018, 20:32
ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос жамоадоши Неймарнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Испан матбуоти? Ўйлашимча, улар бизни бироз безовта қилишмоқчи. Неймар қандай ўйнаётганини кўряпмиз ва улар уни йўлдан адаштиришмоқчи.

У биз билан ўйнайди, у эндигина Парижга келди. У яхши ва бахтли эканлигини ҳамма кўраяпти. Бу ерда ўз мақсадига етиш учун унинг дўстлари ва унга керакли ҳамма нарса бор", - деди Маркиньос.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com