

"Луис Энрике қўнғироқ қилиб, мени миллий терма жамоага чақирса хурсанд бўламан. Миллий терма жамоада ўйнашга умид қиляпман.
"Рома" дарвозасига гол урганимдан жуда хурсандман. Марселонинг пас бўлмаганида, дебютим бундай бўлмас эди" - дейди Мариано.
Форвард 2013 йил Доминикан Республикаси терма жамоасида дебют қилган. Мариано 2017 йилда Испания терма жамоасида ўйнашга қарор қилди, аммо ҳозирча таклиф олгани йўқ.



