"Реал"нинг собиқ футболчиси "Севилья"га ўтди

Mirjalol Normatov
3 сен 2023
Мариано Диас "Севилья"га ўтди.

30 ёшли форвард ёзда Мадрид клубини эркин агент сифатида тарк этиб, андалусияликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Доминиканлик футболчи "Реал"нинг асосий жамоаси таркибида 6 мавсум давомида 13 турнирда ғолиб бўлди: 2 марта ЕЧЛ, 3 марта клублар ўртасидаги ЖЧ, 2 мартадан Испания ва Европа Суперкубоги, 3 марта ЛаЛига, 1 марта Испания Кубоги.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Севилья" матбуот хизмати