"Манчестер Юнайтед"га Камавинга керак

Mirjalol Normatov
27 июн 2021, 16:35
"Манчестер Юнайтед" "Ренн"нинг ёш футболчиси Эдуардо Камавинганинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Daily Mail" хабарига кўра, агарда манкунианликлар "Боруссия" форварди Жейдон Санчонинг трансфер ишларида муваффақиятсизликка учраса, Камавинга вариантига тўхталади. Французнинг жамоаси билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўтган мавсумда футболчи "Ренн" таркибида 35 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›