"Манчестер Юнайтед" Гарначонинг маошини 10 баробар оширишга тайёр

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2023, 15:21
"Қизил иблислар"ни "Реал"нинг қизиқиши хавотирга солмоқда.

Манчестердагилар "Реал"нинг аргентиналикка қизиқиб қолгани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ ҳавотирда. Иқтидорли футболчисини сақлаб қолиш учун "қизил иблислар" унинг маошини 10 баробар оширишга тайёр. Гарначонинг янги маоши ҳафтасига 50 000 фунт стерлингни ташкил қилиши кутилмоқда.

Бу мавсум Гарначо "Манчестер Юнайтед" сафида 29 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ESPN