"Манчестер Юнайтед" аргентиналик футболчига қизиқмоқда

Alisher
17 июл 2020, 12:23
"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикога қизиқиш билдирмоқда.

Англия клуби чап қанот ҳимояни кучайтириш учун вариантлар изламоқда ва 27 ёшли аргентиналик футболчининг номзодини ўрганмоқда.

Олдинроқ, Аргентина терма жамоаси футболчисига "Лестер" ва "Челси" клубларидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.

Тальяфико жорий мавсум "Аякс" таркибида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sports Illustrated