"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади

Sherzod Nurmatov
21 апр 2025, 16:53
Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Вулверхэмптон”дан учралган мағлубиятдан сўнг МЮ яна иккита янги антирекорд ўрнатди.

Биринчидан, "Вулверхэмптон" 1979/80 йилдан бери биринчи марта бир мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни икки марта мағлуб этди. Иккинчидан, "Манчестер Юнайтед" АПЛда биринчи марта мавсум давомида 15 та ўйинда мағлубиятга учради.

"Манчестер Юнайтед" жорий чемпионатда 8 та ўйинда имкониятни бой берди. Бу 1962/63 йилги мавсумдан бери кузатилган энг ёмон натижа.

Кеча МЮ ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голни ўйиннинг 77-дақиқасида Сарабия урди. 

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида ғалаба қозона олмади. "Қизил иблислар" лигада сўнгги бор 16 март куни "Лестер" устидан ғалаба қозонган эди.

МЮ кейинги тур сафарда "Борнмут"га қарши баҳс олиб боради. Жамоа 33-турдан сўнг 38 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: isport.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›